Files

Abstract

Давлат буюртмасига асосланган пахта ишлаб чиқариш ти-зими 25 йилдан кўпроқ давом этгандан сўнг, қишлоқ хўжалиги диверсификацияси ва пахта майдонларининг қисқариши Ўзбекистоннинг ҳозирги кундаги модернизациялаш стратеги-ясининг ёрқин хусусиятларидан бирини ифодалайди. Қишлоқ хўжалиги ислоҳотларининг динамикасини ҳисобга олган ҳолда ушбу таҳлилий тавсиянома ўз олдига фермер хўжаликларининг ҳозирги кунгача реструктуризация бўйича эришган муваффақиятларини баҳолашни мақсад қилиб қўяди. Шунингдек, таҳлилий тавсиянома қишлоқ хўжалиги рақобатбардошлигини рағбатлантириш учун ҳукумат аъзо-лари ислоҳотларнинг ижтимоий оқибатларини ҳисобга олган ҳолда келгусида нима қилиш керак, деган саволга жавоб излайди. 1990 йилларда собиқ жамоа хўжаликлари ер май-донларининг дастлабки қисқариши ва номинал ғалла мустақиллигига эришилгандан сўнг, ҳукумат фермер хўжалиги тармоғи учун янги моделни топишга ҳаракат қилди. 2019 йил-нинг январ ойида ҳукумат фермер хўжаликлари ер майдон-ларини муқобиллаштиришнинг янги босқичини бошлади. Ҳукумат аъзоларига асосий эътиборни фермер хўжалик-ларининг аниқ фаолият тури ёки ўртача ер майдони ҳажмини белгилаб беришдан кўра, барча фермерлар ҳаққоний бозор сигналларини олиши ҳамда давлат хизматларининг оптимал тўплами билан таъминланишига кўмаклашиш тавсия этилади. Маҳсулотлар ва ресурслар бозорининг босқичма-босқич эр-кинлашуви юқорида таъкидланган мақсадларни амалга оши-рилишини таъминлайди. Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалигидаги муваффақиятли трансформацияси рўй бериши учун бу жа-раён турли мулк шаклларига асосланган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари учун ривожланган дав-лат хизматлари билан тўлдирилиши зарур. Юқорида қайд этилган ислоҳотлар айниқса шахсий томорқа хўжаликлари учун қишлоқ хўжалигидан ташқарида даромад олиш имкони-ятларини кенгайтиради.

Details

PDF

Statistics

from
to
Export
Download Full History